Раҳмон Афғонистон билан чегарадаги вазиятдан ташвишга тушди

Раҳмон Хавфсизлик кенгаши ходимлари, ҳарбий тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларидан Афғонистон билан чегарада давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чораларни кўришни талаб қилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон республика хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Суриядан Афғонистонга қочган жангарилар Марказий Осиёга ҳужум режалаштирмоқда – Нургалиев

Мажлисда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Олий суд раиси, ҳарбий тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирок этганлар.

Тожикистон ва Афғонистон чегарасида вазият ўткир тус олгани мажлисда муҳокама қилинган мавзулардан бири бўлган .

Тожикистон етакчиси Афғонистон билан чегарадош Тоғли-Бадахшон автоном вилоятида ҳолат мураккаб тус олганидан ташвишдалигини таъкидлаган.

Раҳмон Хавфсизлик кенгаши ходимлари, ҳарбий тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларига қўшни мамлакат билан чегара қисмида давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чораларни кўриш топшириғини берган.

Хусусан, давлат чегарасида ҳуқуқбузарликлар содир этилиши, трансмиллий жиноятчилик, терроризм, экстремизм ва наркотикларнинг ноқонуний айланмасини олдини олишга алоҳида эътибор қаратишни талаб қилган.