Москвада қирғизистонлик аёлларни жазолашга даъват қилинди - ИИВ суриштирув бошлади

Россия ИИВ ваколатхонасида оммавий амалга ошириладиган ноқонуний чақириқлар учун жавобгарлик белгилаб қўйилганини эслатишди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россиядаги Қирғизистон ИИВ ваколатхонаси Москвадаги қирғизистонлик аёлларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларига даъват қилиш акс этган мақолалар ҳолати юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди.

Қозоғистонлик аёл гуруҳ бўлиб жинсий зўрланди: жиноятчи Қирғизистонда қўлга олинди

Бу ҳақда вазирлик матбуот-хизматига таянган ҳолда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

ҚР ИИВ ваколатхонаси хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда Россияда ишлаб турган бир гуруҳ ёш йигитларнинг видеомурожаати тарқалмоқда. Улар чет элликлар билан учрашаётган қирғизистонлик аёлларни жазолашга даъват қилмоқда.

ИИВ ваколатхонаси айбдорлар Россия қонунчилиги асосида жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида эслатган ва ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланганлигини маълум қилган.

Бундан ташқари, келажакда бу сингари чиқишлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида қирғиз диаспораси билан учрашув режалаштирилган.