ЕОИИ озиқ-овқат экспортига қўйилган чекловни бекор қилади

Евроосиё иқтисодий иттифоқи босқичма-босқич иттифоқ ташқарисига озиқ-овқат экспортига қўйилган чекловни бекор қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) босқичма-босқич иттифоқ ташқарисига озиқ-овқат экспортига қўйилган чекловни бекор қилади. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди.

ЕОИИ бош вазирлари учрашуви 17 июл куни бўлиб ўтади

“Евроосиё иқтисодий иттифоқининг қатор маҳсулотлар экспортини чеклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган эди. Ҳозирда биз аста-секинлик билан бекор қиламиз”, - деди у Давлат думасида ҳукумат фаолияти тўғрисида ҳисобот бераётиб.

Унинг сўзларига кўра, экспортни чеклаш тўғрисидаги қарор пандемия вақтида бозорни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари айрим озиқ-овқат маҳсулотларни четга олиб чиқишни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилган эди.