ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Тошкентдан Россия Федерациясининг турли шаҳарларига доимий авиарейслар тикланади. Бу ҳақда Россиянинг "АэроТур" авиакомпанияси маълум қилди, дея хабар беради Ташқи миграция агентлиги.
Хусусан, Тошкент ва Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Қозон, Владивосток шаҳарлари ўртасида авиапарвозлар тикланади.
Ҳозирги кунда авиакомпания сайтида 1 сентябрдан 30 сентябргача рейслар жадвали эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, Россия МДҲ давлатларига авиа-парвозларни бошқа давлатларга кўра олдинроқ йўлга қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Россия COVID-19 пандемияси туфайли бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер парвозларни 27 март санасидан вақтинчалик тўхтатган эди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини расман тасдиқланмаган хабарларга ишониб авиачипталарни сотиб олмасликка чақириб келади.