Қирғизистондаги зилзила кучи Фарғона водийсида сезилди

Қирғизистонда юз берган зилзила кучи Фарғона водийсида сезилди. Унинг кучини Наманган, Андижон ва Фарғона аҳолиси сезган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Тошкент вақти билан 21 июль куни соат 10:08 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар бермоқда.

Зилзила 40,17 даража шимолий кенглик ва 71,46 даража шарқий узунликда юз берган. Ер силкиниши 10 километр чуқурликда юз берган бўлиб, зилзила марказида унинг магнитудаси 3,8 баллни ташкил қилган.

Зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 225 километр жануби-шарқий йўналишда жойлашган.

Зилзила кучи Фарғона водийси вилоятларида сезилган:

- Наманган: 94 километр, 2 балл;

- Андижон: 101 километр, 2 балл;

- Фарғона: 36 километр, 4 балл.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги 5 балли зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилгани хабар қилинган эди.