Путин Қримда десант кемалари қурилишига тамал тоши қўйди

Путин Керчда Россия ҳарбий-денгиз кучларининг иккита янги кема қурилишига тамал тоши қўйди. Вертолёт ташувчи кемаларнинг узунлиги 199 метр, сув сиғими 22 минг тонна ташкил этади.
Sputnik

Бундай параметрлар билан улар Франция “Мистрал” кемаларини ортда қолдиради: улар бортга 20 тагача вертолёт билан чиқиш имкониятига эга бўлади. Сўнгги 8 йил ичида денгиз флоти 200 дан ортиқ замонавий кема қабул қилди. 2027 йилга келиб, уларнинг Россия флотидаги улуши 70 фоиздан ошиши керак.

Қримда янги кемалар қандай ном олди ва завод ишчилари президентдан нимани сўради – бу ҳақда видеомиз орқали  билиб олишингиз мумкин.