Кредит маблағларини “еворган” банк ходимларига нисбатан жиноят иши очилди

Наманган шаҳрида 200 млн сўмлик кредит маблағлари ўзлаштирган банк ходимларига нисбатан жиноят иши очилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Наманган шаҳрида 11 нафар фуқароларнинг хабардорлигисиз 200 млн сўмлик кредит маблағлари ўзлаштирган банк ходимларининг фаолияти фош этилди.

Ўрикдаги наша: хатирчилик отахон наркотик яшириш бўйича антиқа усулни қўллади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.D.” МЧЖ раҳбари Д.И. АТ “Халқ банки” Наманган вилояти филиали мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, расмий ҳужжатларни такроран қалбакилаштириш орқали 11 нафар фуқаролар номига уларнинг хабардорлигисиз 200 млн сўмлик кредит маблағларини ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни жамият ҳисоб рақамига ўтказиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари Д.И. ва филиал мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.