19 июль куни тўғондан ортиқча сув чиқарилди. Бу дарёда сув босимини камайтириш мақсадида амалга оширилди.
Июнь ойи бошидан бери тинмаётган ёғингарчиликлар Хитойнинг 27 та ҳудудида тошқинларга олиб келди, 400 дан ортиқ дарёда сув даражаси хавфли чизиқдан ўтди. Тошқин 38 миллион кишига таъсир кўрсатди, 140 нафардан ортиқ киши вафот этди ёки бедарак йўқолди, 2,25 миллион киши эвакуация қилинди.