Тошкентда икки безори бильярд клуби бошқарувчисини дўппослади

Икки маст фуқаро ярим тунда бильярд клубига келиб жанжал кўтарган. Иш бошқарувчига бильярд тошларини отиб, жароҳат етказган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрида бильярд клубида безорилик содир этган шахслар устидан очилган жиноий иш прокуратурага юборилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, 2020 йилнинг 17 февраль кунидан 18 февраль кунига ўтар кечаси тахминан соат 01:00 да 32 ёшли А.С. шериги 29 ёшли Х.Ғ. билан Олмазор туманидаги бильярд клубига маст ҳолда келган.

Бухорода жанжаллашган қайнота ва куёвни ажратмоқчи бўлган аёл дўппосланди

Иш вақти якунлангани айтилганига қарамасдан клуб иш бошқарувчиси 55 ёшли Д.И.ни аҳлоқсиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, сабабсиз дўппослашган.

Ўша вақтда бильярд клубда бўлган ишчилар ва мижозлар А.С. ва Х.Ғ.га ҳам жиддий қаршилик кўрсатишган. Бильярд тошларини отиб, Д.И.ни стул билан уриб, яна дўппослашган. Иш бошқарувчи енгил тан жароҳати олган. Безорилар эса ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан очилган жиноий иш  туман прокуратурасига юборилган. Энди улар суд олдида жавоб беришади.