Россия қўшинларининг жанговар шайлиги тўсатдан текширилмоқда - видео

Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғига асосан Жанубий ва Ғарбий ҳарбий округлар қўшинларининг жанговар шайлиги тўсатдан текширувдан ўтказилмоқда.
Sputnik

Унда ҳарбий округларнинг Россия хавфсизлигини таъминлаш ҳаракатларига баҳо берилади. Шунингдек, "Кавказ-2020" кенг кўламли ҳарбий машқларига тайёргарлик даражаси тўғрисида ҳисобот тайёрланади.

Тадбирда 150 мингдан ортиқ ҳарбий, 26,8 минг донадан зиёд техника, 414та учар аппаратлар, 106та ҳарбий кема иштирок этади.

Текширув 21 июлга қадар давом этади.