Мусаев: COVID-19га қарши курашда хизмат қилган тиббиёт ходими маошсиз қолиб кетмайди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, айрим техник вазиятлар сабабли 71 ходим маош олмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев коронавирусга қарши курашда хизмат қилган тиббиёт ходими маошсиз қолиб кетмаслигини маълум қилди.

“Бирорта коронавирусга қарши курашда мардона хизмат қилган тиббиёт ходими маошсиз қолиб кетмайди. Айрим техник вазиятлар сабабли 71 ходим маош олмаган экан. Биз буни аниқладик. Лекин энди бу ҳолатларнинг барчасини бартараф этамиз”, - деди у Халқаро пресс-клубнинг коронавирусга қарши кураш ва пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлашга бағишланган сессиясида.

COVID-19 билан курашаётган шифокорларга қарийб 20 млрд сўм ўз вақтида тўланмади

Унинг сўзларига кўра, бугун алоҳида телефон линияси очалади. Унга тиббиёт ходимлари маош ва шунга ўхшаш муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади.