Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таниқли актёр оламдан ўтди

Анвар Кенжаев фаолияти давомида “Энди дадам бўйдоқ”, “Сардор”, “Учар отлар”, “Таъзиядаги тўй”, “Ада эмас, дада”, “Ойдиной”, “Сув ёқалаб”, каби фильмларда маҳоратли роллар ижро этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 18 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Кенжаев оламдан ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлиги хабарига таянган ҳолда Маданият вазирлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таниқли актёр оламдан ўтди

Анвар Кенжаев фаолияти давомида “Энди дадам бўйдоқ”, “Сардор”, “Учар отлар”, “Таъзиядаги тўй”, “Ада эмас, дада”, “Ойдиной”, “Сув ёқалаб”, “Йўқолган одам” каби фильмларда маҳоратли роллар ижро этган.

Sputnik таҳририяти марҳумнинг оила-аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.