Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Ижодкор ўзининг “Кўмилган хотиралар”, “Хатарли йўл”, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” каби асарлари билан китобхонлар қалбидан жой эгаллаган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

“Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди жамоаси Ўзбекистон халқ шоири, Уюшма аъзоси Шукрулло домла Юсуповнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди

Шукрулло Юсупов 1921 йил Тошкент шаҳрида дунёга келган. Халқ шоири унвонидан ташқари, Алишер Навоий номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган. 

Ижодкор “Россия”, “Икки қоя” каби халқлар дўстлигига бағишланган достонлари, “Кўмилган хотиралар”, “Хатарли йўл”, “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” каби асарлари билан китобхонлар қалбидан жой эгаллаган.

Sputnik таҳририяти марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.