Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон президенти номидан 25 тонналик гуманитар Покистонга етказилди. Тиббий ниқоб, оёқ ҳимоя воситалари, пирометрлар, кальций глюконат, кальций хлорид, магний сульфат, натрий хлорид, новокаин каби дорилар мавжуд захиралар ҳисобидан етказиб берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан инсонпарварлик ёрдами Покистон Ислом Республикасига етказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

Коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур тиббий ускуналар, буюмлар ва дори воситалари шаклидаги юк Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мамлакат Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Исломободга олиб борилди.

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Тиббий ниқоб, оёқ ҳимоя воситалари, пирометрлар, кальций глюконат, кальций хлорид, магний сульфат, натрий хлорид, новокаин каби дорилар мавжуд захиралар ҳисобидан етказиб берилган. Маҳаллий корхоналар ҳимоя кўзойнаги, тиббий қўлқоп, респиратор ва антисептик воситалар тақдим этган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон кўрсатган кўмак Покистон жамоатчилиги томонидан илиқ қарши олинди ва ушбу мамлакат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.