Ўзбекистонда сел хавфи эълон қилинди

"Ўзгидромет" дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалиши, кундузги ҳарорат 39-42 даражагача кўтарилишини прогноз қилган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. Ўзбекистонда сел хавфи эълон қилинди.

"18-19 июль кунлари кутилаётган локал (маҳаллий) ёмғирлар муносабати билан Андижон, Наманган Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор", - дейилади Ўзгидромет хабарида.

Нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг 1050 рақамига мурожаат қилиш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин "Ўзгидромет" дам олиш кунлари бутун республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ ҳаво тарқалиши, кундузги ҳарорат 39-42 даражагача кўтарилиши, бу ёз чилласи учун меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқори эканлигини хабар қилган эди.