Маданият вазирлигининг 32 ёшли ходими COVID-19дан вафот этди

Шифокорлар томонидан унга ўткир нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония, COVID-19 ташхислари қўйилган.
Sputnik

корона*ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. Маданият вазирлигининг 32 ёшли ходими - Акмал Ирисов коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда вазирлик ўзининг телеграмдаги каналида эълон қилди.

Мирзиёев коронавирус пандемияси ҳақида: вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда

Хабарда айтилишича, Ирисов 1988 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Шу пайтгача у Маданият вазирлигининг Иқтисодий таҳлил, молия ва бухгалтерия бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган.

"Шифокорлар томонидан унга ўткир нафас етишмовчилиги, икки томонлама пневмония, COVID-19 ташхислари қўйилган.
Маданият вазирлиги томонидан унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб, чуқур ҳамдардлик билдирамиз", - дейилади хабарда.

Сал олдин Ўзбекистон ИИВнинг учинчи ходими коронавирус туфайли вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтирганлар сони 15 896 нафарга етган. 80 киши қурбон бўлган.