Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларни "сохта Пайғамбарлар"га ишонмасликка чақирди

Хабарда айтилишича, интернет сайтларида "Аллоҳнинг элчиси" деб, турли сафсаталарни тўқиётган шахснинг гап-сўзлари кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, мусулмон аҳлининг норозилигига сабаб бўлмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 июл - Sputnik. Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларни сўнгги вақтларда интернетда фаоллиги ортган "сохта Пайғамбарга" ортиқча эътибор бермасликка чақирмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита Қуръонга қарши чиққан блогерга жавоб қайтарди

Хабарда айтилишича, интернет сайтларида "Аллоҳнинг элчиси" деб, турли сафсаталарни тўқиётган шахснинг гап-сўзлари кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, мусулмон аҳлининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

"Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъий назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати, диний мансублигини ҳурмат қилишга мажбурдир. Юртимиз ҳудудида фаолият юритаётган ҳар бир дин вакилининг диний манбалари, қадриятлари, муқаддас туйғулари, улар томонидан эъзозланадиган шахслар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлиш, обрўсизлантириш, сохта даъво ва туҳмат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ", - дейилади мурожаатда.

Дин ишлари бўйича қўмита бугунги мураккаб даврда одамларни диний эътиқодларига тааллуқли бўлган бу каби ножоиз ҳолатни қоралашини баён этган.

Фуқаролардан ижтимоий тармоқларда мазкур масала юзасидан фикр-мулоҳаза билдириш асносида эҳтиросларга берилмасдан, донишмандларча вазмин ва оғир-босиқ бўлиб, бу каби сохта Пайғамбарлар ҳар замонда учраб туриши нуқтаи-назаридан унга ортиқча эътибор бермасликни сўраб қолган.