Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 14,7 мингдан ошди

Ҳозирда мамлакатда 6060 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонда тун давомида яна 206 кишига коронавирус ташхиси қўйилди.

“2020 йил 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14787 (+206) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Мирзиёев ССВ раҳбари ва Тошкент шаҳар ҳокимига ҳайфсан эълон қилди

Янги касалланганларнинг 53 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 35 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 72 киши вирус қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 6060 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.