Рус-қозоқ чегарасидаги Ўзбекистон фуқаролари поездда ватанга қайтарилмоқда

Россиянинг Самара ва Оренгбург вилоятларидан учта поездда 2106 нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Россиянинг Самара ва Оренбург вилоятларидан Ўзбекистон фуқаролари темир йўли орқали ватанга қайтарилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилмоқда.

Европа давлатларидан чартер рейс билан 220 нафар киши олиб келинди

Таъкидланишича, 16 июль куни Тошкент томон учта йўловчи поезд йўлга чиққан. Фуқароларни рус-қозоқ чегарасидан олиб кетиш томонлар келишувига биноан амалга оширилмоқда.

Иккита йўловчи поезд 1404 нафар йўловчи билан Кинель (Самара вилояти) бекатидан ва яна бири 702 нафар йўловчи билан Бузулук (Оренбург) бекатидан йўлга чиққан.

Ҳар бир поездга Ўзбекистон Миллий гвардияси, ИИВ ва ССВ ходимлари ҳамроҳлик қилмоқда.

Ушбу рейс йўловчилари дарҳол Наманган ва Тошкент вилоятидаги карантин марказларига жўнатилади.

"Бу одамлар соғлиғи устида бизнес": Бош консул РФ ва Қозоғистон чегарасидаги вазият ҳақида

Вазирлик Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларида жорий этилган мамлакатга киришга оид чеклов ўз кучида қолаётгани ва бекор қилинмаганини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарга ишониб, рус-қозоқ чегарасида тўпланиб қолган эди. Элчихона Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўраган эди. Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади.