ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарорига асосан Абдуҳаким Хаджибаев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бу ҳақда шу йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам маълум қилинган.
Хаджибаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Таъкидланишича, Абдуҳаким Хаджибаев шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ соғлиқни сақлаш вазирига тўрт нафар янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинган эди.