Рэпер Канье Уэст АҚШ президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди

Аввалроқ Американинг Intelligencer журнали рэпер Канье Уэст 2020 йилда АҚШ президенти сайловларида иштирок этмаслиги ҳақида хабар тарқатган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Америкалик рэпер Канье Уэст президент сайловларида иштирок этиш учун Окламоха штати сайлов комиссиясида мустақил номзод сифатида рўйхатдан ўтди.

Машҳур рэпер АҚШ президенти лавозими учун курашмоқчи

Таъкидланишича, 15 июль мустақил номзодлар учун иштирок этиш учун ҳужжат топшириш мумкин бўлган сўнгги кун бўлган.

АҚШ федерал сайлов комиссияси (FEC) расмий сайтида Уэст партияси “BDY” томонидан президент лавозими пойгасида иштирок этиш учун тўлдирилган №1 формаси тақдим этилган. Шу билан бирга у Андре Бодифордом (Andre Bodiford) деган киши томонидан тўлдирилиб имзоланган.

Аввалроқ Американинг Intelligencer журнали рэпер Канье Уэст 2020 йилда АҚШ президенти сайловларида иштирок этмаслиги ҳақида хабар тарқатган эди.