“Аломатсизлар” йўқ, коронавирусга иммунитети мавжуд одамлар бор – микробиолог

Берн университети иммунология институтининг собиқ директори ва фахрий профессори Беда Штадлер коронавируснинг аломатсиз ташувчиси бўлмайди, бутун дунё бўйлаб унга қарши курашишда хатоликка йўл қўйилган деб ҳисоблайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 июл - Sputnik. Коронавируснинг аломатсиз ташувчиси бўлмайди. Бу ҳақда микробиолог, Берн университети (Швейцария) иммунология институтининг собиқ директори ва фахрий профессори Беда Штадлер маълум қилди. “Известия” нашри хабарига асосан.

Олимлар COVIDга иммунитет борасида ҳайратланарли хулосага келишди

Унинг фикрига кўра, “аломатсиз”ларда, хавф гуруҳига кирмаган кўплаб болалар каби, касалликка қарши иммунитет мавжуд. Гап шундаки, COVID-19 тестлари вируснинг тирикми ёки иммунитет тизими томонидан бостирилганми, буни аниқлай олмайди ва натижада “вируснинг майда парчаланган қисмларини” касалликнинг фаол ривожланаётгани сифатида қабул қилиши мумкин.

“Эҳтимол, касалланишлар ҳақидаги кунлик кўп сонли хабарлар фақатгина вирусли чиқинди туфайли кузатиляпти”, - дейди Штадлер.

Унинг сўзларига кўра, аломатсиз ташувчилар вирусни бостириб бўлган ва улар энди касаллик тарқата олмайдилар.

Мутахассис COVID-19 га қарши курашда йўл қўйилган бир қатор хатоларга эътибор қаратди. Профессорнинг сўзларига кўра, Sars-CoV-2 коронавируси мутлақо янги эмас, у шамоллашни келтириб чиқарадиган мавсумий вирусга ўхшайди, ёзда мутацияга учраб йўқолади.

Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди – Франция тадқиқоти

Бунга мисол сифатида Штадлер немис олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотни келтиради. Унга кўра, COVID-19 билан касалланмаган берлинликларнинг 34 фоизи Т-ҳужайралари маъсул бўлган орттирилган иммунитетга эга. Демак, бу ҳужайралар Sars-CoV-2-да оддий шамоллашнинг қўзғатувчисига ўхшаш тузилмани аниқлаб унга қарши курашади.

Эпидемиологларнинг коронавирус инфекциясининг мавсумийлигига ишонмасликлари нотўғри моделлар ва прогнозлар тузилишига олиб келди, дейди мутахассис.

“Гарчи дастлабки жуда ёмон сценарийлар ҳеч қаерда амалга ошмаган бўлса-да, баъзи одамлар ҳамон иккинчи тўлқинни башорат қиладиган моделларга ёпишиб олишган”, - дейди у.

Унинг фикрича, вирус қишда қайтиши мумкин, аммо бу “иккинчи тўлқин эмас, балки мавсумий хусусиятли” бўлади.

“Ниқобларда юрадиган ёш ва соғлом одамлар дубулға кийган маъқулроқ, чунки уларнинг бошига бирор нарса тушиши хавфи коронавирусга чалиниш хавфидан кўпроқ”, - дея киноя қилади Штадлер.