Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун кириш тартибини қатъийлаштириши мумкин

Эслатиб ўтамиз, 13 июлдан бошлаб Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари учун мамлакатга кириш тартиблари кучайтирилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Жанубий Корея бош вазири Чон Се Гюн COVID-19 тарқалишига қарши карантин чоралари кучайтирилган давлатлар рўйхат кенгайтирилиши режалаштирилаётганини маълум қилди, деб хабар қилади Ташқи миграция агентлиги матбуот-хизмати.

Мирзиёев: коронавирусга қарши кураш учун бизда захира ва имкониятлар мавжуд

Таъкидланишича, рўйхатга янги киритилаётган мамлакатлар фуқароларига қатъий карантин чораларини қўллаш белгиланмоқда: хусусан, рўйхатга киритиладиган мамлакатлардан келувчиларга визага доир чекловлар, кириш рейсларига таъқиқ қўйилиши мумкин ёки COVID-19 йўқлигини тасдиқловчи тест хулосаси сўралади.

Таъкидланишича, рўйхатга бошқа давлатлар қаторида Ўзбекистон ва Филиппин ҳам кириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 13 июлдан бошлаб Қозоғистон, Қирғизистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари учун мамлакатга кириш тартиблари кучайтирилган эди.

14 июль куни эълон қилинган ахборотга кўра, Жанубий Кореяда бир сутка давомида COVID-19га чалинганлик бўйича 33та янги ҳолат қайд этилган. Уларнинг аксарияти чет элдан кириб келганларда аниқланган. Мамлакатда вирусга чалинганларнинг умумий сони 13 512 нафарга етган, шундан 12 282та ҳолатда беморлар соғайган.