Сурхондарёда судьялар обрўсизлантирилиши бўйича жиноий иш очилди

Сурхондарё вилояти прокуратураси текширув ўтказган ва жиноий иш очиш учун асос етарли деган қарорга келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида судьялар обрўсизлантирилиши бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Жарқўрғонда судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши сенаторлик назоратига олинди

Сурхондарё вилояти прокуратураси ўтказилган текшириш натижасига кўра ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олингани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жарқўрғонда судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши сенаторлик назоратига олингани хабар қилинган эди.