COVID'ни бошдан кечирган ёшлар қолдиқ аломатларни ошкор қилишди

Коронавирус инфекциясидан халос бўлганлар нафас олишда қийинчиликлар борлигини, иш қобилияти пасайишини ва юрак уриш тезлашганини айтиб беришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Коронавирус инфекциясидан халос бўлганлар нафас олишда қийинчиликлар борлигини, иш қобилияти пасайишини ва юрак уриш тезлашганини айтиб беришди, бу ҳақда argumenti.ru Британия ОАВларида чоп этилган мақолаларга таяниб хабар берди.

Москваликлар COVID-19 га бепул тест топшириши мумкин

27 ёшли Талия Варга Daily Mail нашрига айтишича, касалликдан халос бўлганига бир неча ой ўтган бўлса ҳам, нафас олишда қийналяпти.

21 ёшли Лондонлик талаба Джессика жисмоний фаоллик пайтида тобора тез-тез қаттиқ чарчашни бошдан кечирмоқда. Тана ҳароратининг кўтарилиши ҳам кузатилмоқда.

Яна бир йигит, 21 ёшли Джек, ўзида нафас қисилишини ва юрак тез уришини сезди.

Аввалроқ Sputnik радиоси Ҳиндистонда COVID-19 билан касалланган беморлар бўйича антирекордлар қайд этилаётганини хабар қилган эди.