Амур вилоятидаги можаро ҳал қилинди - ишчиларга қўшимча маош тўланади

Амур Газни қайта ишлаш заводи қурилишида Туркиялик пудратчи ва ўзбекистонлик қурувчилар орасида содир бўлган молиявий можаро ҳал қилинди, 15 июл куни ишчилар қўшимча тўлов олади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Амур Газни қайта ишлаш заводи қурилишидаги туркиялик пудратчи корхона ва ўзбекистонлик ишчилар орасидаги можаро ҳал қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, музокаралар вилоят губернатори Василий Орлов ҳамда ҳуқуқни сақлаш органлари иштирокида бўлиб ўтган.

“Олиб борилган дастлабки текширув давомида ишчиларга бир неча ой давомида маош ушлаб қолингани тасдиқланмади. Ходимларга меҳнат шартномаларига мувофиқ маош тўланган. Патент тўловлари (можарога сабаб бўлган) 15 июл куни тўлиқ қайтарилади. Ундан ташқари узоқ вақт давомида – 6 ойдан кўп, вахта тартибида ишлаган ишчиларга қўшимча тўлов масаласи кўриб чиқилмоқда”, - дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Амур Газни қайта ишлаш заводи қурилиши пудратчиларидан бири бўлган Туркиянинг Renaissanse Heavy Industries компаниясининг 300га яқин ишчилари 13 июл куни олган маошларидан норози бўлиб, норозилик намойиш қилган эдилар. Улар қурилиш ҳудудидаги автомобилларни ағдариб ташлаган ва пудрачи офисини вайрон қилишган эди.

Амур вилоятида ишчилар маошидан 14 миллион ушлаб қолингани аниқланди

Шундан сўнг воқеа жойига вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни сақлаш ташкилотлари етиб келган ва текширув ўтказишни бошлаган эди.

Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси ам вазиятни назорат остига олган. Бош консул Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида воқеа жойига етиб борган.

Маълумот учун Амур Газни қайта ишлаш заводи, Россиянинг энг йирик заводларидан бири бўлади. Унга киритилаётган сармоя ҳажми 19 миллард доллар. Корхона бир неча хил газ, жумладан гелий ҳамда полиэтилен ва бошқа қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади.