Россиялик туристларни қабул қилишга тайёр мамлакатлар рўйхати очиқланди

Сал олдин Росавиация халқаро авиаташувларни босқичма-босқич тиклаш схемасини ишлаб чиққан эди. Унга кўра, парвозлар биринчи навбатда эпидемиологик шароити ижобий бўлган давлатлардан  тикланиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Саккизта давлат россиялик туристларни маълум шартлар асосида қабул қилишга тайёрлигини эълон қилдилар, деб хабар қилди Россия туроператорлари ассоциацияси (АТОР) ижрочи директори Майя Ломидзе.

Россияда 15 июлдан хориждан келаётганлар учун 14 кунлик яккаланиш бекор қилинади

"Бу Туркия, Куба, Доминикана, Мексика, Мальдив ороллари, Хорватия, Миср ва Араб Амирликлари. Бу давлатлар шубҳасиз туристик йўналишда бўлиб, уларга Россия бозорида талаб кучли", — деди у.

Шу билан бирга, Ломидзенинг таъкидлашича, барча жойда маълум чекловлар мавжуд. Аксарият ҳолларда гап чегарани кесиб ўтаётганлар COVID-19 йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлиши ҳақида бормоқда.

У, шунингдек, тез орада россияликлар учун чегараларини очишга тайёр бўлган давлатлар рўйхати тўлдирилишини қўшимча қилди.

"Ўн олтинчи июль куни Абхазия очилиш-очилмаслиги, икки кун ичида эса Италия давлатларнинг янгиланган рўйхатини тайёрлашга ваъда берган эди. Июль ойи охирига келиб Испания бўйича маълумот кутиляпти", - деди АТОР ижрочи директори.

Сал олдин Росавиация халқаро авиаташувларни босқичма-босқич тиклаш схемасини ишлаб чиққан эди. Унга кўра, парвозлар биринчи навбатда эпидемиологик шароити ижобий бўлган давлатларга  тикланиши мумкин.