Россияда 15 июлдан хориждан келаётганлар учун 14 кунлик яккаланиш бекор қилинади

Эндиликда хорижий фуқаролар Россия чегарасини кесиб ўтишда коронавирусга манфий таҳлил топширганлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Агар бўлмаса, Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириш шарт бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 15 июлдан Россияга келувчи фуқаролар учун икки ҳафталик мажбурий яккаланиш (изоляция) бекор қилинади. Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова тегишли қарорга имзо чекди.

Москвада 13 июлдан ниқоб режими бекор қилинмоқда

Эндиликда хорижий фуқаролар коронавирусга манфий таҳлил топширганлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этишлари керак. Унда фуқаро Россияга келишидан кўпи билан уч кун олдин полимер занжир реакцияси (ПЦР) усули билан олинган таҳлили манфий чиққани тасдиқланган бўлиши керак.

Агар хорижий фуқарода коронавирусга таҳлили манфий чиққанини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, унда у Россия ҳудудида 3 кун ичида коронавирусга таҳлил топшириши шарт бўлади. Таҳлил учун тўлов Россия қонунчилигига асосан амалга оширилади.

Мамлакатга қайтаётган Россия фуқаролари учун ҳам худди шундай тартиб кўзда тутилган. Маълумотнома рус ёки инглиз тилида бўлиши керак.