“Қора ўлим”: Мўғулистонда 15 ёшли ўсмир ўлатдан вафот этди

Мўғулистоннинг Говь-Алтай провинциясида қора ўлатга чалинган 15 ёшли йигит вафот этди. Бир неча кун аввал қора ўлат ташувчиси бўлган – суғур гўштини истеъмол қилишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Мўғулистоннинг Говь-Алтай провинциясида қора ўлатга чалинган 15 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ўта хавфли: Марказий Осиёда қора ўлат тарқалиши қайд этилганми?

“Душанба куни кечқурун ПЦРга ўтказилган тест 15 ёшли боланинг ўлимига қора ўлат сабаб бўлганлигини кўрсатди”, - деб аниқлик киритди идора вакили Доржийн Нарангэрэл.

Йигит шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Бир неча кун олдин у ва унинг дўстлари кўпинча қора ўлат ташувчиси бўлган – суғур гўштини истеъмол қилишган.

Марҳумнинг икки дўсти ва яна 15 кишини шифохоналарда карантинга олишди.

Шу ойнинг бошида Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор вилоятида чорвадор қора ўлатга чалиниш ҳолати қайд этилганди. Бундан ташқари, Мўғулистоннинг ғарбий қисмида Олтой республикаси билан чегарадош ҳудудда икки киши инфекция юқтириб олгани аниқланганди.

Россия Федерациясининг Улан-Батордаги элчихонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Мўғулистон расмийлари зудлик билан зарур чораларни кўрганлиги ва хавотирга ўрин йўқлиги маълум қилганди.

Қора ўлат - бу ўлим даражаси юқори ва ўткир юқумли касаллик ҳисобланади. Табиий ўчоқларда инфекция манбаи - ўлат таёқчалари - асосан кемирувчилар: суғурлар, юмронқозиқлар, олмахонлар ва каламушлар, инфекция ташувчилари эса - бургалар.