ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Москвада “Северное Чертаново” микрорайонида жойлашган қурилиш майдонида ишчилар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.
Ҳодиса 14 июль куни кундуз куни Балаклава шоҳ кўчасидаги қурилиш майдончасида юз берди.
Муштлашувда иштирок этган айрим кишилар таёқ, белкурак ва ҳатто ғишт олаётганини кўриш мумкин.
Оммавий жанжалга нима сабаб бўлганлиги номаълум.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шу жумладан, ОМОН ходимлари ҳам келган.
Жабрланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ, аммо гувоҳларнинг айтишича, бир неча киши жароҳатланди.