Қачон тугайди? Олимлар коронавируснинг 3-чи тўлқини ҳақида огоҳлантиришди

Дунёга янги коронавирус штаммининг 3-чи тўлқини таҳдид солмоқда, у гриппнинг тарқалиши билан бошланиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Дунёга коронавируснинг янги штаммининг 3-чи тўлқини таҳдид солмоқда. Бу ҳақда америкалик шифокор Чад Крилич Deutsche Welle телеканалига берган интервьюда маълум қилди.

Ҳамма кутмоқда: ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди

Мутахассиснинг фикрига кўра, агар ҳукумат ва фуқаролар хавфсизлик чораларига риоя қилмаса коронавирусни юқтириб олишнинг янги ҳолатлари рекорд даражага кўтарилиши мумкин.

Шифокор АҚШда чекловлар аста-секин олиб ташлаш бошлаганида, май ойининг охирида инфекциянинг такроран пайдо бўлганига эътибор қаратди.

Крилличнинг фикрига кўра, бундай ҳолатларга эътибор бермай бўлмайди, улар фонида етарли миқдордаги ҳимоя, тест ва дори-дармонлар билан таъминлаш керак.

Коронавируснинг учинчи тўлқини гриппнинг тарқалиши билан бошланиши мумкин, деб ҳисобламоқда мутахассис.

“Бу худди 3 актли спектаклга ўхшайди, ва биз ҳозир иккинчисидамиз. Кейин учинчиси бўлади”, - деди шифокор.

Крилич таъкидлашича, коронавируснинг янги тўлқини турли омилларга, шу жумладан вакцина ихтиро қилиниши ва аҳоли томонидан санитария-эпидемиология чораларига риоя қилишига боғлиқ.