Карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабаби нимада – мутахассис изоҳи

Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзосининг сўзларига кўра, илгари асосан коронавирус чет элдан қайтарилганларда аниқланган бўлса, ҳозир тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус  тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов карантин чекловларининг кескинлаштирилганининг асосий сабабини маълум қилди.

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 61 нафарга етди

Унинг сўзларига кўра, карантин чекловлари юмшатилган кейин касалланиш сони кескин ортиб борган. Ҳозирги кунда клиникаларда 5 мингдан ортиқ ўринда коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда.

Оқилов фуқаролар 20 кун уйда ўтирса ва бу билан зарарланиш занжири узилса, беморлар сони ҳам камайишига ишонч билдирди.

“Илгари янги зарарланиш сони асосан чет элдан қайтарилган ватандошларимиз ичидан чиққан бўлса, тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти. Мана шу карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабабидир”, - деди мутахассис.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 13 193 та ҳолат аниқланган. Кеча, 12 июль куни мамлакатда 484 та янги касалланиш ҳолати аниқланган, шундан 265 таси аҳоли орасида. Беморларнинг 7852 нафари тузалиб кетган. Жами 61 киши вирус қурбонига айланган.