ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik.Давергеодезкадастр қўмитаси ўз каналида “Кадастр тизимида “тозалаш ишлари” бошланди” ном остида хабарни жойлаштирди.
Унда айтилишича, 10 июль куни кадастр йўналишида республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
“Бу бошланиши! Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш қўмита олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади.
Ҳурматли фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз. Агарда Сиз юқорида айтиб ўтилган йўналишлар бўйича коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз бизга (телеграм бот @ygkuzbot, электрон почта 01@ygk.uz) хабар беринг”, - дейилган хабарда.