Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

Ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси Сурхондарё вилоятида  судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходими эса дўппосланганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Текшириш жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабарида.

Хабарда иш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.