Ўзбекистонда бир суткада 472та COVID-19 аниқланди

ССВ хабарига кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4226 нафар бемордан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар сони бир суткада 472тага ортди, шунингдек, вафот этганлар сони 6тага ошди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

ССВ карантин чоралари нега кучайтирилганини тушунтирди

Инфекцияни юқтирган беморларнинг 275 нафари карантин муассасаларида, 190 нафари аҳоли орасида, 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Вафот этганларнинг 1 нафари чет эл фуқароси (афғонистонлик) бўлган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 227 нафар фуқаро соғайган. COVID-19 қайд этилган жами 11564 нафар бемордан 7287 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 %ни ташкил этмоқда.

Олимлар COVIDга иммунитет борасида ҳайратланарли хулосага келишди >>>

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4226 нафар бемордан 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, дунёда ушбу инфекция билан беморланганлар сони 11,8 миллиондан ошиб кетган, 545 мингдан зиёд киши вафот этган.