Молия вазирлиги ва Статистика қўмитасида янги тайинлов

Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Статистика қўмитасида янги тайинловлар амалга оширилди - куни кеча Шавкат Мирзиёев тегишли президент қарорларини имзолади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Молия вазирлиги ва Статистика қўмитасида янги тайинловлар амалга оширилди.

Хусусан, президент қарори билан Абруев Жамшид Исмаилович Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, президент қарори билан Холмуродов Дилшод Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.