Қозоқ олимлари Ўзбекистоннинг Орол денгизи тубини ободонлаштириш тажрибасига баҳо берди

Қозоғистонлик мутахассисларни Оролнинг қуруқ тубини кўкаламзорлаштириш бўйича лойиҳа натижалари ҳайратга солди. Улар, айниқса, самолёт ёрдамида экилган ўсимликларнинг яхши унишидан ҳайратда қолдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Қозоғистонлик олимлар делегацияси Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига ташриф буюриб, Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳа тайёрлади.

Ўзбекистон президентининг топшириғига биноан 2018 йил декабрь ойида Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этиш бўйича давлат дастурини амалга ошириш бошланди.

Атроф-муҳитга зарарли тузларнинг тарқалишини олдини олиш учун Оролнинг қуриган тубида умумий майдони 1,2 миллион гектарни ташкил этувчи ҳимоя яшил ҳудудларни яратиш қарор қилинди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда сақсовул уруғларини самолётдан экиш ишларини амалга оширди.

Бундан ташқари, бу ҳудудда тамарикс ҳам ўсади - бу ўсимлик қўпол донадор чиғаноқли қумида яхши илдиз отиб, атрофига туз, қум, чангни тўплайди, шунингдек, асал берадиган ўсимлик ҳам ҳисобланади.

Орол тубини кўкламзорлаштиришга қаратилган краудфандинг ташаббусига старт берилди

Ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида бир неча ўн минглаб шўрланган ерлар зарарсизлантирилди. Ушбу кўрсаткич ўзбекистонлик ҳамкасбларининг тажрибаси билан танишиш учун Мўйноқ туманига келган қозоғистонлик олимлар, эколог ва ўрмончиларни қизиқтирди.

Қўшни республикадан келган мутахассислар ушбу натижалардан ҳайратда қолдилар. Уларни, айниқса самолёт ёрдамида экилган ўсимликларнинг яхши унишидан ҳайратда қолдилар, чунки келажакда улар тупроқни яхшилаш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон делегациясининг сафари аниқ мақсадли эди. Қўшнилар тажрибасини татбиқ этиб, экологлар республиканинг чўллашиш муаммосини ҳал қилиш имкониятига эга бўладилар.

Келгусида олимлар Қозоғистон жанубида чўл зоналарида қумнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган яшил камарни яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишни режалаштиришмоқда.