Сентябрда ўқиш онлайн бўладими - Шерматов жавоби

Таъкидланишича, мактаб бошланган тақдирда ҳам, дарслар телевидение орқали қўйилаверади. Бундан мақсад, узоқ ҳудудларга сифатли дарслар орқали қўшимча ёрдам бериш, деган Шерматов.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Бугун, 9 июль куни "Карантин даврида таълим тизимидаги чекловлар, қабул жараёнлари ва соҳага оид бошқа ўзгаришлар" мавзусига бағишланган брифингда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 1-синфларга таълим бериш қандай йўлга қўйилади, деган саволга аниқлик киритиб ўтди.

"Аввало, дарслар онлайн бўлиши тўғрисида расман маълумот берилдими?! Яхши ният қилайлик, вирусдан қутулайлик. Бошланғич таълимда дунё миқёсида онлайн мактаб тажрибасчи ўзини оқласа, аллақачон шу тизимга ўтиларди. Онлайн тизим бўлмасин. Ҳозирги ҳолатдан кўриниб турибдики, сентябрга келиб, вазият енгиллашса, онлайн дарслар бўлмайди", - деган Шерматов.

Таъкидланишича, бола мактабда бўлганда ҳам, дарслар телевидение орқали қўйилаверади. Бундан мақсад, узоқ ҳудудларга сифатли дарслар орқали қўшимча ёрдам бериш, деган вазир.