Россия Суриядаги кимёвий қуролга оид янги провокация ҳақида огоҳлантирди

Таъкидланишича, Сармада шаҳридаги лабораторияда жангарилар камида 15 дона портловчи мосламани ясаб, уларни номаълум заҳарли моддалар билан тўлдирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. “Ҳайят Таҳрир аш-Шом”* гуруҳи жангарилари Идлибдаги бир қатор аҳоли пунктлари атрофида провокация тайёрламоқда. Бу ҳақда РИА Новости Суриядаги урушаётган томонларни яраштириш маркази раҳбари, контр-адмирал Александр Щербицкий сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Идлибда жангарилар ўз кимёвий қуролини қўллашда заҳарланди

Унинг сўзларига кўра, террорчилар расмий Дамашқни кимёвий қурол ишлатишда айблаш ниятида.

Александр Щербицкийнинг таъкидлашича, Сармада шаҳридаги лабораторияда жангарилар камида 15 дона портловчи мосламани ясаб, уларни номаълум заҳарли моддалар билан тўлдирган.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти