Олимлар COVIDга иммунитет борасида ҳайратланарли хулосага келишди

Ғарб олимлари, коронавирус иммунитети касаллик енгил кечган беморларда вақт ўтиши билан йўқолиб кетиши мумкинлигини аниқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. COVID-19 касалланиб чиққан баъзи беморларда вақт ўтиши билан танасида антитаначалар йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бундай ҳулосага Испания миллий эпидемиология маркази мутахассислари бошчилигидаги халқаро олимлар гуруҳи келди, дея хабар беради RadioSputnik “Бизнес Online”га асосан.

Олимлар ўтказган тадқиқот даврида Испаниянинг 61075 аҳолиси антитаначаларга  тест топширди, баъзиларига эса микрозаррачаларга хемилюминесцент иммунотаҳлил ёрдамида синовлар ўтказилди. The Lancet тиббий журналида чоп этилган тажриба натижаларига кўра, Испания пандемиядан энг кўп азият чеккан мамлакатлардан бири бўлишига қарамай, беморларнинг атиги 4,6-5,2 фоизида антитаначалар ишлаб чиқилган.

Ҳиндистонда COVID-19 га қарши антитаначаларни тезликда аниқлайдиган анализ яратилди

Бундан ташқари, илгари антитаначалари аниқланган бўлган беморларнинг 14 фоизида, икки ой ўтгач, улар топилмади. Кўпинча антитаначалар, COVID-19нинг енгил шаклини ёки умуман аломатсиз ўтказган одамларда йўқолади. Рединг Университетининг вирусология профессори Иэн Джонснинг тушунтиришича, касаллик аломатсиз кечишида организм “иммунологик хотирани” яратишга қодир эмас. Унга кўра, антитаначага тестнинг ижобий натижаси бўлган беморлар яна инфекцияга чалиниши мумкин.

Шу билан бирга, олимлар иммунитет шаклланиши билан географик жойлашув ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар: катта мегаполислар ҳудудида антитаначалари бор одамларнинг нисбати мос равишда 10% ва 7% дан ошди, аммо денгиз бўйида яшовчи аҳолиси орасида бу 3% дан кам чиқди.

Тадқиқотда айтилишича, тиббиёт ҳодимларида антитаначалар оддий одамларникидан икки маротаба кўпроқ аниқланган. Ҳаммадан камроқ - 10 ёшгача бўлган болаларда. Қонида антитаначалари аниқланганларнинг учдан бири аломатларсиз оғриган, шунингдек мутахассислар, касалланиш ва жинс ўртасидаги боғлиқликни ҳам аниқламадилар.

Мутахассислар коронавирус вакцинаси иммунитет тизимининг тезкор реакциясини келтириб чиқариши учун етарлича кучли бўлиши керак, деган хулосага келишди, акс ҳолда одамлар мунтазам равишда инъекция қилишлари керак бўлади. Бундан ташқари, инфекцияга қарши курашда коллектив иммунитетнинг шаклланишига таяниб бўлмайди, чунки баъзи даволаниб чиққанлар яна юқтириши мумкин.

Аввалроқ Sputnik радиоси олимлар коронавируснинг мия ишига таъсирини аниқлаганини хабар қилганди.