Метеорологлар иқлим яқин беш йилда қай даражада ўзгаришини айтишди

Бутунжаҳон метеорологик ташкилот бош котиби сўзларига кўра, COVID-19  жаҳон иқтисодига салбий таъсир кўрсатганига қарамай, давлатлар имкониятдан фойдаланиб, пандемиядан сўнг қайта ривожланиш дастурларига иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича чораларни киритишлари лозим.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik, Елизавета Исакова. Ўртача йиллик глобал ҳарорат кейинги ҳар беш йилда 1850-1900 йиллардаги саноат даражасигача бўлган ҳароратдан камида 1°C юқори бўлади ва йилига 1,5°C дан ошиши мумкин, дейилади Жаҳон метеорологик ташкилоти (ЖМТ) томонидан пайшанба куни эълон қилинган янги иқлим прогнозида.

Иқлим шароити коронавирусга таъсир қилмайди – Италия олимлари

ЖМТ экспертлари маълумотларига кўра, Ер юзидаги ўртача температура саноатгача бўлган даврга нисбатан 1°С юқори. Хусусан, сўнгги беш йиллик давр энг иссиқлиги билан ажралиб туради.

"Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки - бизнинг олдимизда иқлим ўзгариши бўйича Париж битими мақсадларига эришиш бўйича мураккаб вазифалар турибди: ушбу юз йилликда глобал ҳарорат кўтарилишини саноатгача бўлган даврга нисбатан 2 °С дан пастроқ даражада ушлаб туриш ва ҳароратнинг кўтарилишини бундан кейин ҳам - 1,5°С даражасида чеклаш ҳаракатларини давом эттирмоғимиз лозим", - деди ташкилот бош котиби Петтери Таалас.

ЖМТ прогнози COVID 19 пандемияси натижасида иссиқхона газлари ва аэрозолларнинг атмосферага ташланмалари туфайли юз берган ўзгаришларни ҳисобга олмаган.

Синоптиклар Ўзбекистонда жазирама ёзни прогноз қилмоқда

"ЖМТ бир неча бор таъкидлаганидек, COVID 19 пандемияси туфайли саноат ва иқтисодий пасайиш иқлим соҳасида барқарор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ўрнини босмайди. CO2нинг атмосферада узоқ туриши туфайли, жорий йилги ташланмаларнинг пасайиши глобал иқлим ошишининг асосий сабабчиси ҳисобланган CO2 концентрациясининг атмосферада пасайишига олиб келмайди", — деди Таалас.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19  жаҳон иқтисодига салбий таъсир кўрсатганига қарамай, давлатлар имкониятдан фойдаланишлари ва пандемиядан сўнг ўз қайта ривожланиш дастурларига иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича чораларни киритмоқлари лозим.