Американча “Толибонгейт” - бу фитнанинг мақсади нима?

Американинг бир қатор журналистлари, сиёсатчилари ва разведкачилари Москвани Афғонистондаги Ғарб коалицияси аскарларига қарши ҳужумларини молиялашда айбламоқда.
Sputnik

Американинг бир қатор журналистлари, сиёсатчилари ва разведкачилари Москвани Афғонистондаги Ғарб коалицияси аскарларига қарши ҳужумларини молиялашда айбламоқда. Бу Россия-Америка муносабатлари доирасидан ташқарига чиқиб, афғон заминидаги шундоқ ҳам жиддий вазиятни янада кескинлаштириши мумкин.

Пентагоннинг "Толибон" билан "биродарлиги" қандай якун топади

Яна “хайли лайкли”?

АҚШда кучаяётган “Толибонгейт” (гўёки Россия Разведка Бош бошқармаси толибларга Афғонистондаги Америка фуқароларини ўлдирганлиги учун мукофот тўлаганлиги тўғрисидаги асоссий маълумотлар атрофидаги можаро) бир нечта масалага алоқаси бор.

Биринчидан, Россия-Америка муносабатларига. Аввало, гап навбатдаги “хайли-лайкли”(катта эҳтимоллик билан-таҳр.) (буни бошқачасига атаб бўлмайди ҳам, чунки бу воқеа тасдиқланмаган миш-мишларга асосланган) туфайли ғазабланган америкалик сиёсатчилар Россия Федерациясига қарши янги санкциялар жорий қилиниши талаб қилмоқдалар. Ва гап ҳатто ҳеч ким бу воқеани оҳиригача ўрганишни ва унинг ишончлилигини исботлашни истамаётганлигидадир. Гап шундаки, “Толибонгейт” воқеаси Москва ва Вашингтон нима сабабдан глобал ва минтақавий масалаларда муросага келиши нега шунчалик қийин эканлигини тушунтирадиган яна бир далил бўлди.

Деволдаги ёзувга (The New York Times-даги “Толибонгейт” ҳақидаги нашри ва унга қўшимчаларни бошқача атаб бўлмайди ҳам) асосланиб янги санкциялар ва “Америка фуқароларининг қотили бўлган мамлакат” билан музокаралар жараёнининг зарарлилиги ҳақида жар солаётган ҳамкор билан жиддий суҳбат олиб бориб ён бериш ҳақида қандай келишиш мумкин?

Олигарх Газанфар ўлими Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларига қандай таъсир қилади

РФ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков Москва энди Вашингтонни музокаралар бўйича келишиб бўладиган ҳамкор сифатида кўрмаслиги ва унга контрагент сифатида ишончни йўқотганини айтгани бежиз эмас. Дипломат бу ишончни кичик қадамлар тактикаси орқали тиклашга умид билдирмоқда, аммо АҚШда Россия агентларига уюштирилган ов шароитида бундай қадамларни амалга ошириш деярли имконсиздир. Агар улар Москва томонидан бир томонлама бўлса, бу тақдир улар ён босиш бўлиб қолади.

Иккинчи масала - АҚШ президенти сайловлари. Демократлар “Толибонгейт”дан, Трампнинг заифлигини ёки ундан ҳам яхшироғи - унинг Владимир Путиндан қўрқишини исботлаш учун фойдаланишмоқда. Тўғри, жуда ҳурматли генераллар, шу жумладан Пентагондагилар ҳам “америкаликлар шилинган териси” учун “рус мукофотлари” тўғрисидаги маълумотлар исботланмаган бўлиб ҳеч қандай жиддий муносабат талаб қилмаганлигини таъкидлашмоқда, Москвага жавоб ҳақида гапирмаса бўлади.

Бироқ, демократлар бу масалани сайловолди қалқонга қўйиб бўлиб, АҚШ президентининг Олий Бош қўмондон ролини ўйнашни эплай олмаётганини ва чет элдаги АҚШ ҳарбийларининг ҳаётини ҳимоя қилишга қодир эмасликларини эълон қилишди. Уларнинг фикрига кўра, Трамп (гўёки “Россия мукофотлари” ҳақида маълумотни баҳорда олган) дарҳол Путинга бутун Америка қудрати билан жавоб бериши керак эди - аммо у бундай қилмаган экан, энди ўзи кузда сайловчилар олдида жавоб бериши керак.

Оқибатлар

Дональд Трамп “Толибон” билан битим тузди, унга кўра америкаликлар аста-секин Афғонистонни тарк этишади (чиқишнинг оҳирги муддати 2021 йил май), толиблар эса бунга жавобан АҚШ ғалаба билан кетаётгани кўринишини таъминлайди. Яъни, улар америкалик аскарларни ўққа тутмайдилар, Кобулдаги ҳукумат билан ярашиш бўйича номинал музокаралар олиб борадилар ва ўз ҳудудларини аксил-Америка ҳаракатларига тақдим қилмаслик мажбуриятини оладилар. Бироқ, АҚШда бу битимнинг душманлари кўп.

Булар, ҳам Марказий разведка бошқармаси ҳодимлари (айнан шулар афғон героинини Косово орқали Европага етказишда иштирок этганликда айбланган), ҳам Афғонистонни тарк этишни истамайдиган глобалистлар (дунёнинг барча муҳим қисмларида жойлашиш орқали Американинг ҳукмронлигини сақлаб қолиш тарафдорлари), ва демократик партиянинг айрим вакиллари (сайловлар олдидан Трамп “Афғонистондаги урушининг тугатилиши учун” медалини кўкрагига осиб қўймаслиги учун Америка аскарларининг ҳаёти кандага қўйишга тайёр бўлганлари).

“Толибон” Афғонистон ҳукуматига қарши жавоб қайтариш билан таҳдид қилди

Хозирда уларнинг барчаси келишувни бузиш, толиблар билан кейинги музокаралардан воз кечиш ва Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучларини сақлаб қолиш мақсадида “Толибонгейт”дан фойдаланиш учун бирлашдилар.

Афғонистон ҳукуматининг ўзи (ноябр сайловларидан кейин ўзлари олиб ташланиб, йўқ қилинишини истамайди, ва бунинг эҳтимоллиги жуда катта) бундан манфаатдор эканлигини ҳисобга олсак, улар хоҳласалар, Америка бургутларига руслар ва толибларнинг ўзаро келишувига доир баъзи маҳаллий “далил ва исботлар” тақдим этишлари мумкин.

Ва натижада америкаликлар ва толиблар ўртасидаги битим бузулгидай бўлса, Москва ва Марказий Осиё республикаларининг Афғонистоннинг бўлғуси ҳукумати билан ишлаш схемасини тузиш, ушбу республикадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борадиган барча дипломатик ҳаракатлари пучга чиқади.

Урушнинг давом этиши афғон қаршилигининг янада радикаллашишига ва “Ислом давлати”* ва Афғонистондаги бошқа радикал тузилмаларнинг кучайишига олиб келади (улар билан толиблар ўлимгача учун ҳам курашишга тайёр эдилар).

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) ва “Толибон” - Россия ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган террористик ташкилотлар.