ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди.
Туман ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллилар ватанига қайтмоқчи бўлган хорижликларни озиқ-овқат билан таъминлашга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистонга туман ҳокими ўринбосарини Сакен Калкаманов маълум қилди.
“Автотурагоҳда уч мингга яқин фуқаро тўпланди, улардан кўпчилиги – Ўзбекистон фуқаролари. Периметр бўйлаб чодирлар қўйилди. Сариагаш ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллиларнинг кучи билан бир кунда бир махал тушлик ташкил қилинмоқда, сув олиб келинмоқда” – деди Калкаманов.
Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Ўзбекистон томон 200-300 кишидан чегарадан ўтказди.
“Қўлимиздан келган ишни қиляпмиз. Ҳар куни ҳудуд тозаланади. Тасаввур қилинг, бир жойда уч минг киши. Улар кетишмаяпти, чунки улар чегарадан ўтиши керак. Март ойи, карантин жорий қилингандан бери чегарадан 41 минг ўзбекистонлик ўтди. Ҳокимият ҳаммасини озиқ-овқат билан таъминлади. Қолган масъулият – Ўзбекистон томонида”, - деб қўшимча қилди Калкаманов.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилганди.
Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилди.
Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.