Қашқадарёда тун давомида рекорд даражада коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати тун давомида 168 тага кўпайди. Аксарияти Қашқадарёда аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати тун давомида 168 тага кўпайди. Шундан 161 таси Қашқадарёда аниқланди.

“2020 йил 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 838 (+168) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Ҳамма кутмоқда: ЖССТ СOVID-19'га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирди

Янги касалланганларнинг 161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу пайтга қадар 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 986 нафар бемор даволамоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда. Жами 41 та ўлим ҳолати кузатилган.