ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати келгуси Ҳаж мавсумида зиёратчиларга Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади. РИА Новости хабарига асосан.
Бу йил Ҳаж мавсуми 28 июлдан 2 августгача ўтказиш мўлжалланган.
“Каъбани ўпиш ёки уни қўл билан ушлашга уриниш тақиқланади”, - дейилган Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирликнинг хабарида.
Хавфсизлик мақсадида Каъба тўсиқлар билан ўраб қўйилади.
Ҳам мавсумида зиёратчилар Каъбани 7 маротаба айланиш (тавоф) чоғида Каъбани ўпиш ёки уни қўли билан ушлашга ҳаракат қилишади.
Диний тадбирларни амалга ошириш вақтида мусулмонлар сони бир вақтнинг ўзида 50 кишидан ошмаслиги керак, улар ниқобда ва ижтимоий масофани сақлаши талаб этилади.
Арофат тепалигида зиёратчилар шаҳарчасида чодирлар орасидаги масофа 1,5 метрдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Зиёратчиларга муқаддас Замзам суви ҳам фақат бир марталик идишлардан берилади.
Бундан аввал, Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги Ҳаж мавсуми хорижлик зиёратчиларсиз ўтиши эълон қилинганди. Ҳар йили 2 миллиондан ортиқ зиёратчи иштирокида ўтган Ҳажда бу йил 10 минг нафар мусулмон қатнашади.
Саудия Арабистони араб давлатлари ичида коронавирусга чалинганлар сони бўйича энг юқори давлат бўлиб ўтмоқда. Мамлакатда 217 мингдан ортиқ киши вирус юқтириб олган, улардан 2 мингдан ортиқ киши вафот этиб, 154 мингдан ортиқ киши соғайган.