Жан-Клод Ван Дамм Ҳабиб Нурмагомедовга ҳамдардлик билдирди

Ван Дам ўз сўзида Абдулманап Нурмагомедов босиб ўтган йўлдан ҳайратланишини ҳамда Ҳабиб ва UFC дунёсига ҳамдардлик билдиришини айтиб ўтган.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Америкалик таниқли актёр, яккакураш устаси Жан-Клод Ван Дамм россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга отасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақида актёр ўзининг Истаграмида хабар ёзган. 

Ўз сўзида Ван Дам Абдулманап Нурмагомедов босиб ўтган йўлдан ҳайратланишини ҳамда Ҳабиб ва унинг оиласига ҳамдардлик билдиришини айтиб ўтган.  

"Биродар, биз сен билан реал ҳаётда ҳеч қачон учрашмаган бўлсак ҳам, лекин мен ҳар доим сен босиб ўтган буюк йўлга қойил қолганман. Мен бугун сен учун ибодат қиламан. Жойингиз жаннатдан бўлсин. Омин. 

Ҳабиб Нурмагомедов ва UFC дунёсига самимий ҳамдардлигимни билдираман", - деб илиқ сўзларни ёзган Ван Дамм ўз Instagram саҳифасида.

Россияда хизмат кўрсатган тренер, жанговар самбо бўйича 18 та жаҳон чемпионини тарбиялаган Абдулманнап Нурмагомедов 3 июл куни коронавирус оқибатларидан вафот этган эди. У Доғистонда ўзи яшаб келган Кироваул қишлоғига дафн этилди.