Ўта хавфли: Марказий Осиёда қора ўлат тарқалиши қайд этилганми?

XIV асрда қора ўлат Европанинг ярим аҳолисини қириб ташлаган, ҳозирги вақтда ҳам Осиё давлатларида ушбу хавфли касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Шу ҳафтада Мўғулистон ва Хитойда қора ўлат тарқалиши қайд этилди.

Аввал бу ўта юқумли касалликка чалиниш ҳолатлари Марказий Осиёда ҳам қайд этилган. Бу ҳақда "Мир 24" телеканали репортаж тайёрлади.

Хитой ва Мўғулистонда қора ўлатга чалиниш ҳолатлари қайд этилди

Энг сўнгги ҳолатлар Қирғизистонда қайд этилган. Атиги беш йил олдин 15 ёшли йигит суғур гўштини истеъмол қилган ва касалликдан вафот этган.

Республикада суғурлар яшайдиган учта туман мавжуд: Тянь-Шан, Олой ва Талас. Ўлат тарқалмаслиги учун бу туманлар эпидемиологлар томонидан текширилади. Шунингдек, Қирғизистонда ўта хавфли юқумли касалликларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Қозоғистонда 2003 йилда қора ўлатга чалиниш ҳолати қайд этилган. Ўша вақтда Мангистаус вилоятида истиқомат қилган уч нафар фуқароси бу касаллик ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ярим аср олдин эса республикада қора ўлатни тарқалиши қайд этилган. Олмаота вилоятининг икки қишлоғида 50 нафардан ортиқ киши вафот этди. 

Мутахассислар таъкидлашича, табиий ўчоқларни Қозоғистоннинг 40 фоизида топиш мумкин: ҳудудларнинг барчаси ўлатга қарши давлат хизмати томонидан назорат қилинади.

Тожикистонда қора ўлат билан касалланишнинг сўнгги ҳолати 120 йил олдин рўй берган. Ўша вақтда камида 200 киши, шу жумладан шифокорлар вафот этди. Энди касалликни ташувчилари - юмронқозиқлар яшайдиган жойлари биологлар томонидан текширилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Мўғулистоннинг Олтой республикаси билан чегарадош туманида икки киши қора ўлатга чалинди.

Қора ўлат суғурларда тарқалади, Мўғулистон аҳолиси тақиқларга қарамай уни истеъмол қилишади. Шунингдек, суғур гўштини кесишда ҳам юқтириб олиш мумкин, аммо бу камдан кам учрайдиган ҳолат.

Қора ўлат – каламушларда яшайдиган (паразит) бургалар орқали, Yersinia pestis бактерия келтириб чиқарадиган ўткир касаллик ҳисобланади, одамдан одамга юқиши мумкин. Ўлат жуда хавфли инфекциялар турига киради.  

Касалликнинг ўзига хос хусусияти лимфа тугунларининг оғриқли яллиғланиши ҳисобланиб, бунинг ортида ғурраларга ўхшаш безлар ҳосил бўлади. 

XIX аср охиригача қора ўлатдан ўлим даражаси 95 %гача ташкил қилган. Айни вақтда касалликни даволаш чоралари ўз вақтида бошланса, касалликдан антибиотиклар ёрдамида нисбатан енгил фориғ бўлиш мумкин.