Мирзиёев банклардан аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича таклифлар кутмоқда

Президент банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлигини қайд этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича йиғилишда давлат активлари бор тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси юқорилигини танқид қилди.

Иқтисодиёт, банк ва камбағалликни қисқартириш: Мирзиёев 8та йўналиш бўйича топшириқ берди

Бундай кредитлар улуши "Қишлоқ қурилиш банк"да 41%ни, "Ипотека банк"да 32 %ни ташкил этади.

Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади.

Шу билан бир қаторда, аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади, холос.

"Шу муносабат билан Марказий банкка тижорат банкларига аҳоли омонатларини жалб этиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди", - дейилади президент матбуот-хизмати хабарида.

Мирзиёев банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлигини қайд этган.