"Карантин баҳонасида": Наманганда мансабдорлар катта миқдорда давлат маблағларини ўмарди

Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текшируви давомида аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Наманганда санитария-эпидемиология осойишталик марказидаги талон-тарожликлар фош этилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Мансабдорлар электр жиҳозлар харид қилиш баҳонасида 5,4 млрд сўмни талон-тарож қилди

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текшируви давомида аниқланган.

Наманган вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари "F.B.", "A.T." ва "H.S." МЧЖлар билан тузилган шартномага мувофиқ, 275,9 млн сўм бўлган "гипохлорид калций" дезинфекцияловчи воситаларни 524,8 млн сўмга, яъни ўртача бозор нархидан 248,9 млн сўмга қиммат нархларда сотиб олиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.