ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Қирқ беш ёшли япониялик Женичи Мицухаси дунёда биринчи марта ниндзя-магистри дипломига сазовор бўлди. Бу ҳақда Japan Times хабар қилди.
Эркак биринчи ниндзя - кланининг тарихий ватанида жойлашган - Ми университети аспирантурасида икки йил давомида таҳсил олди. У ҳужжатларни ўрганиб, маърузаларни тинглади ва "жанг санъати амалий жиҳатларини тўлиқ ўрганди".
"Ниндзялар эрталаб деҳқончилик қилишини, тушдан кейин эса жанг санъати билан шуғулланишларини ўқидим. Мен нафақат кўп машқ қилдим, балки сабзавот ҳам етиштирдим. Қора кийимли ёлланма қотиллар ҳар томонлама омон қолиш қобилиятига эга бўлганлар", - деди Мицухаси.
У кунг фу ва серинжи-кэмпо номи билан танилган япон жанг санъатини ўрганди. Энди уста бошқаларга нинзя маҳоратини ўзининг шахсий дожосида ўргатмоқда (япон жанг санъати бўйича машғулотлар, мусобақалар ва имтиҳондан ўтказиш жойи), маҳаллий меҳмонхонани бошқаради ва бир вақтнинг ўзида докторлик диссертацияси устида ишлайди.
2017 йилда Ми университетида дунёда биринчи ниндзя тадқиқот марказини ташкил қилинди ва бир йилдан сўнг магистратура очилди. Япония тарихи профессори Южи Ямада Мицухасининг ўз вазифасига содиқлигини алоҳида эътироф этди.
Олийгоҳга ўқишга кириш учун талабалар Япония тарихи ва тарихий ҳужжатларни ўқиш қобилиятига эга бўлиши бўйича имтиҳондан ўтади. Таълим муассасаси раҳбари таъкидлашича, ҳар йили фақат уч нафар абитуриент ўқишга киради.